Жеки Чаннинг пойга жамоаси 24 Heures du Mans марафонида иштирок этади

Маданият 08 Февраль 2016 1892

Хитойлик актёр Жеки Чан эгалик қиладиган Baxi DC Racing пойга жамоаси LMP2 синфига мансуб 24 Heures du Mans марафонида иштирок этади. Экипаж Nissan двигателлари ўрнатилган Alpine A460 спорт прототипини бошқаради.

Экипаж таркибидан Хо-Пинь Тун ва Дэвин Чень ўрин олган. Ўтган мавсумда жамоа “Ле Ман”нинг Осиё сериясида ўз тоифасида ғолибликни қўлга киритган эди.

Чан мазкур марафон билан алоқадор тўртинчи Голливуд актёри саналади. Унгача 1971 йилда Стив Маккуин “Ле-Ман” фильмида бош ролни ижро этган эди. 1979 йилда Пол Ньман марафонда иккинчи ўринни қўлга киритган. 2009 йил ва 2013-2015 йилларда Патрик Демпси марафонда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина актёрлар Жеки Чан ва Пирс Броснан иштирокидаги "Хорижлик" деб номланган янги фильмни суратга олиш жараёнида Лондоннинг Ламберт кўпригида автобус портлатилди. Суратга олиш вақтида кўприк ёпиб қўйилди. Портлатиш саҳналари баъзи лондонликларга 2005 йилда Лондонда содир этилган терактларни эслатиб юборган, ўшанда терактлар жамоат транспортида ҳам содир этилганди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар