«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг келажаги ҳақидаги фикрларни билдириб ўтди.

«Мен Испанияда 6 йилдан буён фаолият кўрсатмоқдаман. Англияда ҳам («Манчестер Юнайтед» - таҳририят) шунча вақт бўлгандим. Менда бу икки чемпионатдаги ўйинлар эвазига улкан тажриба тўпланди. Лекин менимча примеро дунёдаги энг кучли лига. Бу ерда бўлиш мен учун фахр туйғуларини беради.

Яна бир ярим-икки йил шу Мадридда қоламан. Кейин нима бўлишини кўрамиз. Чунки «Реал» билан шартномам яна 2 йил давом этади. Мен бу муддатни охиригача ўтаб бермоқчиман», дейди Роналду.