"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Луи ван Гаал "Челси"га қарши кечган ва 1:1 ҳисобида якунланган ўйиндан кейин матбуот анжуманида иштирок этди. У ўз ўрнига "Челси"нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо олиб келиниши ҳақидаги хабарга қандай муносабат билдирилиши ҳақида сўралганида бу саволга ўта кескинлик билан жавоб қайтарди.

"Моуриньо "МЮ"га келиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни қаердан олдингиз? Вудворд ("МЮ"нинг вице-президенти - таҳририят) билан гаплашдингизми? Ёки Глейзерлар (жамоанинг асосий акциядорлари - таҳририят) биланми? Ундай эмасми? Яхши. Унда, нима учун биз сиз тўқиб чиқарган миш-мишларга муносабат билдиришимиз керак?

Мен (журналистлардан бирига юзланиб) ҳам эртага сизнинг ишдан бўшатилишингиз ҳақида оммавий равишда эълон қиламан. Шунда нима бўлади? Сизнинг аёлингиз, ўғлингиз ва қариндошларингиз бу хабарни эшитиб қандай аҳволга тушишади?", - дея ёзғиради ван Гаал.

Айни вақтда "МЮ" 25 турдан кейин 41 очко билан бешинчи ўринда (биринчи ўриндаги "Лестер"дан 12 очко кам) жойлашган.

Ван Гаал: Мени 3 марта «истеъфога чиқаришди», лекин мен ҳали ҳам «МЮ»даман

Луи ван Гаал: «МЮ» Моуриньо билан музокара ўтказаётганига ишонмайман

Ван Гаал матбуот анжумани вақтида журналистлардан узр сўрашни талаб қилди

Ван Гаал семизликда айблаган журналист мавсум охиригача "МЮ" оладиган очкодан кўпроқ вазн ташламоқчи