McLaren 650S суперкарининг пойга версиясини янгилади

Технология 08 Февраль 2016 2768

McLaren автокомпанияси 650S суперкарининг пойга версияси – GT3ни янгилади. Икки йил муқаддам тақдим этилган модификациядан у кузовнинг айрим унсурларига кўрагина фарқланади.
Суперкарнинг олд қанотларида аэродинамик карбон қўшимчалар пайдо бўлди. Бошқа томонлардан автомобиль эски модификациядан айтарли фарқ қилмайди. FIA қоидаларига мувофиқ, машина 1240 кг массасини ва 500 от кучи қувватини сақлаб қолди.
Мотор – 3.8 л ли V8, ўтказмалар қутиси – 6 диапазонли, секвентал. Шундай ҳажмли, 650 от кучига эга мотор билан жиҳозланган McLaren 650S 3 секундда 100 км/соат тезликка эришади.

Кўпроқ янгиликлар