"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси 9 февраль куни буйрагидаги муаммо туфайли жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Бу ҳақда sport.es нашри хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бу кичик операция бўлиб, у сешанба кунининг ўзидаёқ уйига қайтиши мумкин.

Шунингдек, у Испания чемпионатининг кейинги турида майдонга тушишга тайёр бўлиши айтилган. У пайшанба кунги машғулотларда ҳам қатнашиши мумкин.

Бундан олдинроқ, У "Валенсия"га қарши Испания кубоги ярим финалининг иккинчи учрашувини ўтказиб юбориши хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Месси соғлиғидаги муаммо туфайли клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида майдонга туша олмаганди.