Москвадаги саунада келиб чиққан ёнғинда 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда тергов қўмитасининг Москва бўйича бошқармаси сайти орқали хабар берилди.

Воқеа гараж ертўласида жойлашган саунада 7 февраль кечаси содир бўлди. Воқеа жойида 3 эркакнинг таналари топилди. Уларнинг ўлимига сабаб бўлган нарса ис газидан заҳарланиш бўлгани аниқланди.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилди.