Париж шаҳрида ўтказилган аукционда Ferrari автомобилининг ноёб модели рекорд даражадаги маблағга сотилди. Бу ҳақда Sky News хабар берган.

Бу ноёб автомашинани номи сир тутилишини истаган харидор сотиб олган. 1957 йилда ишлаб чиқарилган ушбу 335 Spider Scaglietti модели атиги тўрт нусхада чиқарилган эди.

Париждаги аукционга қўйилган ушбу машинани ўз вақтида британиялик афсонавий пойгачи Стирлинг Мосс бошқарган, у 1958 йилда «Формула-1» Гран-присининг Кубадаги босқичида шу автомобил билан ғалаба қозонган эди. Бу спорткар «Ле-Манда 24 соат» турнирида ҳам иштирок этганди.

Париждаги кимошди савдосида автоспортдаги бошқа бир, энг афсонавий машина учун бошланғич қиймат 20 миллион евро этиб белгиланган.