ОАВ: футболчи Швайнштайгер ва теннисчи Ана Иванович 2016 йил мартида турмуш қуришмоқчи

Спорт 08 Февраль 2016 6476

"Манчестер Юнайтед" футбол клуби ва Германия терма жамоаси футболчиси Бастиан Швайнштайгер ва сербиялик собиқ биринчи рақамли аёл теннисчи Ана Иванович 2016 йил мартида турмуш қуришади, деб хабар бермоқда Sport Bild нашри.

Нашр маълумотларига кўра, никоҳ маросими Испания ёки Сербияда ўтиши мумкин.

Таъкидланишича, британиялик теннисчи Энди Маррей маросимга таклиф қилинадиган меҳмонлардан бири бўлади.

Кўпроқ янгиликлар