МДҲнинг 25 йиллиги муносабати билан 2016 йилда Ўзбекистон, Арманистон ва Қирғизистонда Россия кунлари ташкил қилинади. Бу ҳақда «Sputnik-Ўзбекистон» Россия маданият вазирлиги маълумотларига таяниб хабар тарқатди.

2016 йилда МДҲ ташкил топганига 25 йил тўлади ва шу муносабат билан тадбирлар ўтказилади. Мазкур тадбирлар доирасидаги Россия кунлари Ўзбекистон, Арманистон ва Қирғизистонда ўтказилади.

«Қозоғистонда эса махсус оупен-эйр форматидаги «Feel Russia» тадбири ўтказилади. Беларусь кунлари эса бу йилда Тожикистон ва Туркманистонда бўлиб ўтади.