6-7 февраль кунлари Россиянинг Подольск шаҳрида юнон-рим кураши бўйича халқаро турнир ўтказилди.

Унда иштирок этган 13 нафар ўзбекистонлик спортчидан 7 нафари совриндорлар сафидан ўрин эгаллади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитасининг ахборот хизмати хабар берган.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Муҳаммадали Шамсиддинов (85 кг) – олтин, Феруз Тўхтаев (59 кг) – кумуш, Ислом Баҳромов (59 кг), Мирзабек Раҳматов (66 кг), Нурбек Хошимбеков (75 кг), Эрмат Шерматов (85 кг) ва Далер Раҳматов (130 кг) бронза медалига сазовор бўлган.