Болалар боғчасидаги байрамда юз берган воқеа интернет фойдаланувчиларнинг табассумига сабаб бўлди.

Боғчадаги тарбияланувчи ўғил болалардан бири пушти кўйлакли қиз билан рақсга тушишга фақат ўзини муносиб билди. Болакай даврага тушиб қизалоқ билан рақсга тушаётган рақибини туртиб юбориб ўзи рақсга тушишга киришиб кетди.

Бироқ унинг рақиби ҳам дарҳол мағлуб бўлишни истамади. У ўрнидан турди ва ўзини хафа қилган болакайни ерга қулатди.

Жанжал кучайиб кетмаслиги учун оналардан бири уни даврадан олиб чиқиб кетди.