Қозоғистон Эронга локомотивлар экспорт қилишни режалаштирмоқда

Иқтисодиёт 08 Февраль 2016 2478

Қозоғистон Эронга локомотивлар экспорт қилиш имкониятини муҳокама қилмоқда, деб маълум қилди Қозоғистоннинг "Байтерек" миллий холдинг компанияси раиси Қуандиқ Бишимбаев, деб ёзмоқда "Интерефакс" ахборот агентлиги.

"Бугун Эронга Қозоғистонда ишлаб чиқарилган локомотивларни экспорт қилиш муҳокама қилинмоқда. Қозоғистон тараққиёт банки экспорт молиялаштириш бўйича музокараларда иштирок этмоқда", деб маълум қилди Бишимбаев Теҳронда бўлиб ўтган Қозоғистон-Эрон бизнес-анжуманида журналистларга.

Холдинг раҳбари 2015 йилда Қозоғистон локомотивлари Озарбайжонга етказиб берилганини эслатиб ўтди. Экспорт операцияси молиялаштирилиши холдингнинг шўъба корхонаси – Қозоғистон тараққиёт банки орқали амалга оширилган.

Бишимбаев Эрон билан экспорт операцияси ҳам шу схема бўйича молиялаштирилиши мумкинлигини айтди. Унинг айтишича, Кентау трансформатор заводи ҳам анжуман вақтида ўзига эронлик ҳамкорлар топган.

Қозоғистоннинг локомотивлар ишлаб чиқарувчи заводи "Локомотив курастыру зауыты" АЖ 2009 йилда ташкил топган. Корхонанинг 50 фоиз акцияси "Казахстан темир жолы"га ва қолган 50 фоизи Россиянинг "Трансмашхолдинг" ЁАЖга тегишли.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 29698 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66206 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8563 Жамият
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:31 37 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 1846 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 602 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
«Манчестер Юнайтед» иккинчи турда ҳам йирик ғалабага эришди
18:40 1973 Спорт
19 август куни бўлиб ўтган умумхалқ ҳашарида тўққиз миллионга яқин фуқаро иштирок этди
Кўпроқ янгиликлар