Испания чемпионати 23-турида "Гранада" "Реал"ни қабул қилди. Қийин кечган ўйинда Зинедин Зидан шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қилишди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Карим Бензема ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада Эль Араби мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Асосий вақтнинг якунига етишига 5 дақиқа қолганида эса Лука Модрич узоқ масофадан берган зарбаси билан жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, "Реал" ҳисобидаги очколари сонини 50 очкога етказиб, учинчи ўриндан жой олиб турибди.

Испания чемпионати, 23-тур

Гранада – Реал Мадрид 1:2
Голлар: Эль-Араби, 60 - Бензема, 30, Модрич, 85
Гранада: Фернандес, Ломбан, Фулькье, Лопеш, Кошта, Перес, Рико (Крхин, 77), Саксесс, Пеньяранда (Дукуре, 81), Рочина, Барраль (Эль-Араби, 58).
Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль (Начо, 86), Рамос, Модрич, Кроос, Иско (Ковачич, 78), Хамес (Хесе, 61), Роналду, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Лопеш, Перес, Эль-Араби - Рамос, Карвахаль.