Golf Laboratories Inc компаниясининг гольф ўйини учун клюшкалар ва тўпларни синовдан ўтказиш учун яратилган роботи гольф чуқурчасига тўпчани биринчи зарбадаёқ туширди.

Эътиборлиси, 1997 йилда машҳур гольфчи, бир неча карра жаҳон чемпиони Тайгер Вудс шу майдоннинг ўзида чуқурчага тўпни бир уришда тушира олганди. Ушбу воқеа гольф мусобақаси очилишида юз берган.