Россия телевидениесида Россия махсус кучларининг Суриядаги жанговор ҳаракатларга тайёрланиши ҳақидаги лавҳа кўрсатилди

Жаҳон 08 Февраль 2016 12795

"Россия 1" телеканалида Россия махсус кучларининг Суриядаги жанговор ҳаракатларга тайёрланиши ҳақидаги лавҳа кўрсатилди, дб хабар бермоқда RNS.

Таъкидланишича, Чеченистон ҳудудида жойлашган ҳарбий лагердан Суриядаги Россия авиабазаси хавфсизлигини таъминловчи махсус бўлинмаларни тайёрлаш учун фойдаланилади. 

Аксарияти чеченларни ташкил қилувчи махсус кучлар жангчиларининг ИШИДга қарши жангларда қатнашиши ҳақида Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров гапириб берди. У биринчи марта Сурияда бир неча нафар чеченистонлик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди.   

Қодировнинг айтишича, бир неча йил аввалоқ махсус кучлар жангчилари Яқин Шарққа ўшанда энди вужудга келаётган ИШИДга қарши разведка олиб бориш учун командировка қилинган бўлган.

"Бизнинг йигитлар НАТО базаларидаги йиғинлардан ўтишган, уларни Сурия давлатига киритишган", деб таъкидлаб ўтди Қодиров.

Телеканал, шунингдек, махсус кучларнинг кийим-бошини ҳам кўрсатди.

Кўпроқ янгиликлар