Россия ТИВ: Туркия нима қилишни билади

Жаҳон 08 Февраль 2016 5760

Анқара Москва билан муносабатларни меъёрга келтириш учун нималар қилиш кераклигини яхши билади, деб таъкилади Россия ТИВ ўринбосари Алексей Мешков.

“Туркия Россия-Туркия муносабатларини яхши томонга буриш учун нималар қилиш лозимлигини жуда яхши билади. Биз томонимиздан бир неча ҳафта муқаддам айтилган гаплар адолатли эди. Вазиятни кескинлаштириш, Россияга қарши ўйлаб топилган эътирозларни илгари суриш ўрнига ойнига қараб маданиятли давлатлараро муносабатларда кўриладиган чораларни кўриш лозим. Бизнинг позициямиз ўзгармади”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

Кўпроқ янгиликлар