Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Москва, Санкт-Петербург ва Уралда терактлар ҳозирлаган ИШИД аъзолари қўлга олинди, деб хабар беради РИА Новости агентлиги Федерал хавфсизлик хизмати расмийларига таянган ҳолда.

Жиноий гуруҳнинг 7 нафар аъзоси 7 февраль куни қўлга олинди. Тергов ва дастлабки суриштирув давомида уларнинг ёнидан терактларда қўлланилиши режалаштирилган ашёлар топилган.