Россияда тожикистонлик ҳовли тозаловчи чиқинди қувуридан ташлаб юборилган гўдак ҳаётини сақлаб қолди

Жамият 08 Февраль 2016 7655

7 февраль куни Россия пойтахти Москва шаҳридаги уйларнинг биридаги чиқинди қувуридан янги дунёга келган гўдак ташлаб юборилган. Россияга ярим йилча муқаддам ишлаш учун келган тожикистонлик Ҳамид исмли ҳовли тозалувчи ходим (дворник) уни топиб олиб, ҳаётини сақлаб қолди.

Ҳамиднинг LifeNews`га маълум қилишича, чиқинди қувури яқинидан ўтар экан, жуда паст овоздаги чийиллашга ўхшаш йиғини эшитади. Чиқинди идишидан эса яқиндагина дунёга келган гўдакни топиб олади. У гўдакни устки кийимига ўраб, махсус хизмат вакилларига зудлик билан хабар қилади.

Кейинроқ маълум бўлишича, гўдак бешинчи қаватдан чиқинди қувури орқали тушишда бош мия чаноғидан жароҳат олган. Болани дунёга келтирган аёл қўлга олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, қўлга олинган 38 ёшли аёл ҳам Тожикистон фуқароси бўлиб, никоҳсиз туғилган боладан қутулиш учун шу йўлни танлаган.

Мазкур иш юзасидан Россия Федерациясининг тегишли қонунчилиги бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Кўпроқ янгиликлар