8 февралга ўтар кечаси Хитойда Баҳор байрамини (Ой тақвими бўйича Янги йил) нишонлаш бошланди.

Хитой тақвимига кўра, ҳар-бир йилнинг ўзига яраша талқин этадиган жонивори бор. Хитойликларнинг ой-қуёш тақвимидаги Янги йил Григорян тақвимига кўра кечроқ кириб келади. Албатта, Хитойда Григорян тақвимидан ҳам фойдаланишади, лекин Хитойда удум бўлган байрамлар санаси Хитой тақвимига кўра белгиланади. Бу байрамлар қаторига Хитой Янги йили ҳам киради, у баҳор байрами деб ҳам ҳисобланади. Григорян тақвимига киритилгандан кейин уни Европадаги Янги йилдан алоҳида ҳолда шундай атай бошлашган. 1 январь - Янги йил бошланиши бўлишига қарамай, кўпчилик халқларда Янги йил айнан баҳорда бўлади, табиатнинг қишки уйқудан уйғонишига тўғри келади. Маҳаллий удумларга кўра, Хитойда Янги йил - янги ой чиқишидан то биринчи ой циклининг тугашигача қишки қуёш туриши мавсумига тўғри келади. Григорян тақвимига кўра, Хитой Янги йили 21январь ва 21 февраль оралиғига тўғри келади. Азалдан Хитойда Янги йил асосий ва энг узоқ давом этадиган байрам бўлган. Хитой Янги йилини фақатгина Хитой минтақасидагина эмас, балки Ҳонконгда, Макаода, Тайванда, Брунейда ва Индонезияда, умуман хитойликлар кўпчилик бўлиб яшайдиган барча ҳудудларда нишонлашади.

Янги йилга бағишланган байрам маросимлари 2 ҳафтага чўзилади ва фонуслар байрами билан якунланади.

1. Манилада Янги йил байрами кириб келиши муносабати билан мушакбозлик

2. Бангкок аҳолиси Ой тақвими бўйича Янги йилни кутиб олди

3. Сингапурдаги байрам тантаналари

4. Лондондаги Трафальгар майдонида Янги йилни нишонлашмоқда

5. Сингапурликлар Янги йилни кутиб олишди

6. Ҳиндистон ярим ороли шарқидаги Калькуттада Янги йилни кутишмоқда

7. Санкт-Петербургдаги буддистларнинг «Дацан Гунзэчойнэй» ибодатхонаси олдида

8. Яна Манилага қайтамиз

9. Пекинлик гўзал қиз байрам тантаналарида иштирок этиш учун чиққан

10. Бангкок аҳолиси байрамни нишонлаш вақтида

11. Япониянинг Йокогама шаҳрида ҳам Ой тақвими бўйича Янги йил кириб келган


12. Пекиннинг марказий майдонида байрам тантаналаридан кейинги ҳолат

 

Хитой Янги йили биринчидан – оилавий байрам. Гарчанд, инсон узоқ йиллар давомида ёлғиз яшасада, имкон қадар бу байрамни ота-онаси ва оиласи билан ўтказиши шарт ҳисобланади. Янги йилдан олдин Хитойда темир йўл кассаларида чипталарга навбат кўп бўлади, шунинг учун чипталарни олдиндан олиш керак талаб этилади.

Янги йил кечасида дастурхон байрамона, тўйимли ва мўл-кўл бўлади. Столда албатта товуқ, балиқ, сояли пишлоқ бўлади, чунки бу масаллиқларнинг номи Хитой тилидаги “фаровонлик” ва “бахт” сўзларига яқин уйғунликни билдиради. Мамлакатнинг шимолий қисмида байрамда чучваралар истеъмол қилишади. Жанубда эса “нянь гао” деб номланган таом истеъмол қилинади. Бу таом ёпишқоқ гуруч бўлакчаларидан бўлиб, улар йилдан йилга ҳаётни яхшиланиши рамзидир. Хитой Янги йилида туни билан ҳеч ким ухламайди. Бу маросим “шоу суй” – “йилни сақламоқ” деб номланади. Хитойликлар эшикларга янги йил тилаклари ёзилган қизил қоғозчалар ёпиштириб қўйишади. Бундан ташқари, эшикка тескари қилиб бахт иероглифи ёпиштирилади. Янги йилнинг биринчи кунида мушакбозлик ва хушбўй ҳидли чўпчалар ёқилади. Янги йилнинг биринчи 5 кунида дўстлар, синфдошлар, қариндошлар, ҳамкасблар билан учрашиб, уларни байрам билан табриклайдилар, лекин Янги йилда совға тақдим қилинмайди. Бироқ, болаларга “я-суй-цянь”совға қилинади - махсус қизил конвертларда пул берилади. Қадимий анъанага кўра, Янги йилнинг 15 куни давомида уйга келган ҳар бир болага пул совға қилинади.