“Ўзбекэнерго” Тўрақўрғон ТЭСи қурилишининг асосий пудратчисини танлаш бўйича тендер якунларини 2016 йил мартида эълон қилади. Бу ҳақда компаниядаги манбаларига таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Унинг сўзларига қараганда, лойиҳа яқин вақт ичида жадал босқичга киради. Бугунги кунда “Ўзбекэнерго” мутахассислари 94 га ҳудудда умумий қурилиш ишларини олиб бормоқда. Бир неча йилдан сўнг бу ерда иссиқлик электр станцияси қад кўтаради.

“Қурилиш бригадалари зарурий транспорт-коммуникация инфраструктурасини, маъмурий ва хўжалик блокларини, ишчиларнинг тураржойларини тикламоқда. Асосий тендерда 15та номдор хорижий, шунингдек, бир қанча маҳаллий компания иштирок этмоқда. Шу йилнинг сентябридаёқ энергоблоклар монтажига киришмоқчимиз”, - деди компания вакили.