Украина соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, эпидемия мавсуми бошланганидан буён мамлакат ҳудудида грипп оқибатида қазо қилганлар сони 220 кишига етди.

Бир неча кун муқаддам бу рақам 201га тенг эди.

Оламдан ўтганлар орасида 3 нафар 17 ёшгача бўлган болалар ва 1 нафар ҳомиладор аёл бор эди.  Қазоларнинг энг катта қисми (38) Одесса вилоятида кузатилган.