Хитой ва Ҳиндистон чегара қўшинлари 6 февраль куни “Ҳамкорлик-2016” ўқув машғулотларини ўтказди. Бу ҳақда ХХР Мудофаа вазирлиги маълумотларига таяниб ТАСС хабар бермоқда.

“Томонларнинг фаол иштироки сабабли барча вазифалар уддаланди. Бу Хитой ва Ҳиндистон чегара қўшинларининг салоҳиятини ошириб, ўзаро ишончни мустаҳкамлади”, - дейилади хабарда.

Ҳужжатда қайд этилишича, жанговар ўқувлар аввалроқ имзоланган чегараларда тинчлик ва тартибни биргаликда сақлаш тўғрисидаги шартнома асосида ўтказилди.