Зидан: Модричнинг зўр зарбаси бор, у тез-тез дарвозага қарата тепиб туриши керак

Спорт 08 Февраль 2016 2178

"Реал" жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионати 23-турида "Гранада"га қарши кечган (2:1) ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Модрич ажойиб гол урди ва энг муҳими бизга қимматли уч очкони олиб келди. У бугун кўрсатган ўйиндан мамнунман. У дарвоза томон кўпроқ зарбалар бериб туриши керак, ахир унинг ажойиб ва кучли зарбаси бор.

Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, рақиб етарлича муаммолар туғдирди. "Гранада" ҳимоявий услубда ҳаракатланди, бу эса табиий ҳол. Қолаверса рақиб майдонида ўйнашнинг ўзига яраша қийинчиликлари бўлади. Аммо ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба қадрли. Бугунги 3 очко биз учун ўта муҳим эди.

Бугун рақиб футболчилари қанчалик яхши ўйнамасин, бизникилар улардан яхшироқ эканликларини кўрсатишди. Мавсумнинг қолган ўйинларида ҳам осон ғалабалар бўлмаслиги тайин", - дейди франциялик мутахассис.

Кўпроқ янгиликлар