2016 йилда интернет трафиги ҳажми 1 зеттабайтдан ошади

Технология 09 Февраль 2016 2987

Маълумотларга кўра, жорий йилда глобал тармоқ янги босқичга кўтарилади. Яъни глобал интернет трафиги 1 зетабайт(миллиард терабайтдан юқорироқ)га етади. Cisco экспертларининг таъкидлашича, 2019 йилга бориб, бу икки ҳисса ортади.

Тахминларга кўра, яна 3 йилдан сўнг Ер юзидаги ҳар бир одам учун йилига 18 ГБ маълумоти тўғри келади. Эътибор берилса, мазкур кўрсаткич 2014 йилда икки марта камроқ эди. Бундай тез ривожланиш сабабини мутахассислар мобиль қурилмалар ривожи ва улардаги интернет тезлигининг ошиши билан изоҳлашмоқда.

Таъкидлашларича, 2019 йилда 66% фоиз траффик симсиз тармоқ орқали узатилади. Бундан ташқари, 2019 йилга бориб, сайёрамизда глобал тармоққа уланган қурилмалар сони яна икки карра ошиши кутилмоқда. Умумий трафикнинг қарийб ярми шахсий компьютерлар ҳиссасига тўғри келади. 2014 йилда эса бу кўрсаткич 60 % фоиздан юқори эди.

Ҳозирда асосий трафик мусиқа ва видеохизматлар, шунингдек, онлайн-кинотеатрларга сарфланаяпти. 2014 йилда бу йўналишлар улуши 39% фоиз эди, 2019 йилга бориб, 62% фоизга ортиши кутилаяпти..

Ҳозирда Африка ва Яқин Шарқда интернет-трафик ҳажми тез суръатда ўсиши кузатилмоқда. Яқин келажакда ҳам бу жараён давом этади. 2019 йилга бориб, бу минтақаларда трафик “истеъмоли” 44% фоизга кенгаяди. Шарқий ва Марказий Европада 33% фоизга, Лотин Америкасида эса 25% фоизга ошади. Аутсайдерлар – Осиё, Ғарбий Европа ва Шимолий Америка. Уларда интернет трафиги “истеъмоли” 20-21% фоизни ташкил этиши кутилаяпти. Лекин бу пасайишни англатмайди. Сабаби, ҳозир ҳам мазкур минтақаларда кўрсаткич юқори даражада.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар