Америкалик инвесторлар АПЛ иштирокчиси «Эвертон»ни сотиб олиш бўйича келишувнинг охирги босқичида туришибди.

The Telegraph нашрининг хабар қилишича, АҚШдаги консорциум жорий мавсум охирига қадар барча расмиятчилик ишларини бажариб бўлади ва бу ҳақида расман маълумот беради. Хабарда ёзилишича, америкаликлар «Эвертон»нинг 51 фоизлик акцияларидан иборат назорат пакети учун 200 миллион фунтга яқин маблағ беришади.

Шундан сўнг, «Эвертон»нинг янги эгалари «Гудисон Парк» ўйингоҳини тўлиқ қайта таъмирдан чиқариши ёки янги ўйингоҳ қуриши мумкинлиги айтилган.

Бундан олдинроқ, Америкалик сармоядорлар Дэвид Блицер ва Жош Харрис Англия премьер лигасининг "Кристал Пелас" жамоаси акцияларининг назорат пакетини қўлга олишмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

Америкалик сармоядорлар Англияда яна бир топ клубни ташкил қилишмоқчи