АҚШ Афғонистондаги толибонларга қарши кураш учун қўшимча кучларни жўнатади

Жаҳон 09 Февраль 2016 3035

АҚШ ҳукумати Афғонистондаги "Толибон" жангариларига қарши кураш доирасидаги ҳаракатларини кенгайтириш мақсадида бу мамлакатдаги ҳарбий контингенти миқдорини оширади. Бу ҳақда The Guardian хабар ёзган.

Қайд этилишича, бу қарорга жангариларнинг маҳаллий ҳукуматга қарши курашда устунликка эриша бошлагани сабаб бўлмоқда.

Хабар қилинишича, америкалик ҳарбийлардан иборат бир батальон февраль ойи охирида Афғонистоннинг Ғилмон вилоятига жойлаштирилади. "Толибон" бу вилоятда америкалик ва британиялик ҳарбийлар бўлишига қарамасдан ҳудудни эгаллаб олишни режалаштирган ва бу ҳудудда етиштириладиган гиёҳванд моддалар назоратини қўлга олишни мўлжаллаган. Жангарилар айни вақтда вилоят маркази Сангинни деярли эгаллаб бўлишгни айтилади.

Афғонистон ҳукумати билан янги келишувга кўра, АҚШ ҳарбийлари ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмайди ва маҳаллий ҳарбийларни жангларга тайёрлаш билан шуғулланади.

Қайд этиш керакки, охирги ойларда Афғонистонда вазият оғирлашмоқда. "Толибон" жангарилари мамлакат шимолидаги ҳудудларида таъсирини кенгайтирган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар