Австралия қирғоқларида камдан-кам учрайдиган оқ тошбақани топиб олишди. Уни Квинслен қирғоқларида 122та яшил тошбақа болалари орасидан топишган.

Ёш тадқиқотчиларнинг маълум қилишларича, ноодатий кўринишдаги бу тошбақа боласи ўзини одатдаги тошбақачалар каби тутиб, бошқалари каби сувга томон йўналган. Унинг соппа-соғлиги қайд этилган.

"Унинг фақат рангги бошқача", дейди гувоҳлардан бири.

Мутахассисларнинг айтишича, бундай тошбақа болалари одатда улғайишга улгуришмайди. Ундайларнинг 1000тадан биттасигина омон қолиши мумкин ва бу тошбақада ҳам яшаб кетиш учун имконият кам.

Бундан олдинроқ, Танзанияда оқ рангли жирафани учратишганди.