Бишкекда номаълум аёлнинг хайр-эҳсон қилган пулларига ҳар куни янги нон сотиб олиниб, ночорларга тарқатилмоқда.

"Бишкекнинг Гоголь кўчасидаги павильонлардан бирида ночорларга бепул нон тарқатилмоқда", деб маълум қилди тарқатиладиган нон сотиб олинадиган дўкон сотувчиси Клара Хўжамқулова.

"Павильонни бепул нон билан таъминлайдиган аёл исми-фамилияси номаълум қолишини истайди, интервью беришдан бош тортади. У шунчаки ночорларга ёрдам беришни хоҳламоқда", деб айтмоқда сотувчи.

Сотувчининг айтишича, аёл ҳар ой 16,5 минг қирғиз сўми эҳсон қилади, бу кунига 30 та буханка сотиб олишга етади.

Унинг таъкидлашича, нон асосан пенсионерларга берилади.

"Баъзан биз ўзимиз бундай ёрдамга муҳтож одамларни излаймиз. Бир марта чиқиндихонада чиқиндини титаётган бир эркакни кўриб қолдик. У эски жулдир кийимда эди, бироқ спиртли ичимликларга ружу қўйган одамга ўхшамасди. Биз унга буханка бердик ва у жуда миннатдор бўлди", деб айтмоқда аёл.

Нон олувчиларнинг барчаси номаълум аёлга миннатдорчилик билдириб, соғлиқ тилашмоқда.

Манба: Sputnik