Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида рус мактаблари қурилиши учун ер ажратиб берилади. Бу ҳақда Россиянинг Дамашқдаги элчиси Александр Кинщакка асосланиб, РИА Новости хабар берган.

Унинг сўзларига кўра, Дамашқ муниципалитети Янги Дамашқ деб ҳам аталувчи Қудсия Ал-Жадид мавзесидан 1 га майдонни қурилиш ишлари учун ажратган.

"Ҳозирча шуниси аниқки, бу ерга Империал православ Фаластин жамияти вакиллари бўлғуси рус мактабларининг биринчиси пойдеворига илк ғиштни қўйиш учун келишлари режалаштирилган", дейди элчи.

Кинщакнинг қайд этишича, сурияликлар ҳам шаҳар ҳудудида рус мактаби қурилишига қизиқиш билдиришган.

Маълумот учун рус тили Суриядаги барча мактабларда асосий хорижий тил сифатида ўқитилиши жорий қилинган.