Европа кенгаши раиси Дональд Туск Россия Қуролли кучларининг Суриядаги авиазарбалари Суриядаги шундоқ ҳам оғир вазиятни янада мураккаблаштирмоқда, деб айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Россиянинг Суриядаги ҳарбий кампанияси Башар Асаднинг жиноий тузумига қўл келмоқда, чунки у ўртамиёна муҳолифатдан ҳудудларни тортиб олиб, мамлакатдан минглаб қочқинларни Европага ҳайдамоқда", деб айтди Туск.