Буюк Британия қироличаси Елизавета II Лондон шаҳрига оддий фуқаролар каби оддий электричкага минган ҳолда қайтиб келди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар ёзган. Қиролича Норфолк шаҳрида ўтказилган байрам тадбиридан қайтишда шундай йўл тутган.

Бу ҳолат тасвирланган суратларда кўриш мумкинки, у поезд Кинс-Линн бекатидан қўзғалишини беш дақиқа давомида бошқалар қатори биринчи класс вагонидаги жойида ўтириб кутиб турган. Поезд Лондондаги Кингс-Кросс бекатигача 1 соату 40 дақиқа давомида юрган.

Кинс-Линн бекати бошлиғи Грэм Прэттнинг айтишича, у қироличанинг Норфолкдаги таассуротлари ҳақида сўраган ва ундан кутилмаган даражадаги ёқимли жавоб олган.

Газетада қайд этилишича, Елизавета II Буюк Британия темир йўллари хизматидан фойдаланиб туради.