FT: 23 та давлат самолётлардан чиқадиган зарарли чиқиндиларни қисқартиришга келишиб олди

Жаҳон 09 Февраль 2016 1250

АҚШ ва яна 22 та давлат тижорат самолётларини ишлатишда атмосферага углерод диоксиди газини чиқаришни қисқартириш масаласи бўйича келишувга эришдилар, деб хабар бермоқда Financial Times нашри.

Янги стандартлар Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти (ИКАО) мутахассислари томонидан ишлаб чиқилди. Бу стандартлар 2020 йилда янги моделдаги самолётлар учун кучга кириши керак, 2028 йилдан эса меъёрларга талаб бермайдиган самолёт моделлари ишлаб чиқарилиши тўхтатилади.

Катта самолётлар учун чиқиндилар миқдори 20–40 фоизга қисқариши тахмин қилинмоқда, бунинг самараси эса кунига йўллардан 140 тадан кўпроқ автомобилни олиб ташлаш билан баробар. ИКАО прогнозларига кўра, янги стандартлар 2020 йилдан 2040 йилгача ёнилғида 8,5 млрд доллар тежашга имкон беради.

Таъкидланишича, Boeing компанияси вакиллари янги стандартларга тайёр эканликлари ва уларни ижобий баҳолашларини айтганлар.

Келишувни имзолаган давлатлар рўйхати маълум қилинмаган. Шуниси маълумки, янги стандартларни киритиш ташаббусини АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти билдирган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39491 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44703 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6581 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18070 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 1305 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
Кўпроқ янгиликлар