АҚШнинг General Motors концерни валюта инқирози туфайли Мисрда автомобиллар ишлаб чиқаришни тўхтатди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.    

"Бутун автомобиль ишлаб чиқариш тармоғи валюта инқирозига дуч келмоқда. Биз баъзи деталларсиз автомобиллар ишлаб чиқара олмаймиз", деб айтди компаниядаги манба.

Манбанинг айтишича, ишлаб чиқариш 7 февралдан божхона тўловлари билан боғлиқ вазият тартибга солинмагунча тўхтатилди.

Аввалроқ General Motors 2015 йилда рекорд даражада 9,8 млн та автомобиль сотгани маълум қилинганди.