Германиянинг Бавария ерида икки поезд тўқнашган жойдани "қора қути"лар топилди. Бу ҳақда мамлакат транспорт вазири Александр Добриндтга асосланган ҳолда Focus нашри хабар тарқатган. Унинг айтишича, учинчи қутини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, бу тўқнашув қурбонлари сони тўққиз нафарга етган. Шунингдек, 80 нафарга яқин киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган. Улардан 10 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Поездлар тўқнашуви Бавария ерида, Бад-айблинг шаҳри яқинида сешанба куни эрталаб содир бўлди. Авария содир бўлган жойда 100га яқин қутқарувчилар ва шифокорлар, бир неча вертолётлар иш олиб борди. Авария икки поезд юзма-юз тўқнашиши орқали содир бўлган, улардан бири темир йўлдан чиқиб кетган. Фожиа сабабларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Германияда поездлар тўқнашуви натижасида 8 киши ҳалок бўлиб, 150дан ортиқ киши жароҳатланди