3 февраль куни Ҳимолай тоғларининг Ҳиндистондаги қисмида, Сиачен музликларида қор кўчкисига дуч келиб бедарак йўқолган 10 нафар аскардан бири топилди. Бу ҳақда Ҳиндистон қуруқлик қўшинларининг шимолий бўлинмаси расмийси Д.С. Худа маълумот берган.

"Қутқарув амалиёти давомида қор кўчкиси остида қолиб кетган аскарлардан фақат бири тирик ҳолда топилди", дейди у.

Маълум қилинишича, ҳодиса тоғларнинг 5,9 минг м баландликдаги қисмида рўй берган.

Армия вакилининг айтишича, бу аскар деярли 1 ҳафта муддатни 7,62 м баландликдаги қор уюми остида ўтказган. У оғир аҳволда Нью-Делидаги шифохонага етказилган.

Маълумот учун, 1984 йилда Сиачен музликларида 8 мингга яқин аскар қор кўчкиси остида қолиб ҳалок бўлганди.