Интернетда Lada Vesta Cross универсалининг серияли ишлаб чиқариладиган версияси сурати пайдо бўлди. Янги моделнинг сурати "Автосреда" нашри томонидан чоп этилди. Барча йўллар учун мўлжалланган универсал сентябрдан бошлаб ишлаб чиқарилади.

Моделнинг прототипи 2015 йил августда Москвадаги барча йўлларда юра олувчи ва йўлтанламас автомобиллар кўргазмаси Moscow Off-Road Show’да намойиш қилинганди.
Янги суратга кўра универсал кўриниши ўзгарган оптика, ўзгача ғилдирак дисклари олади ҳамда орқа эшигидаги спойлерсиз бўлади.

Lada Vesta Cross модели "АвтоВАЗ" компаниясининг Ижевскдаги заводи конвейерига 2016 йил 25 сентябрда қўйилади. Беш эшикли автомобиль фақатгина олди приводли шаклда таклиф қилиниши тахмин қилинмоқда, бироқ кейинроқ унинг тўла приводли версияси пайдо бўлиши мумкин.

Универсал 1,6 литрли, 106 от кучига эга двигатель ҳамда беш поғонали механик ёки роботлаштирилган узатмалар қутиси билан таъминланади.