Жанубий Корея АҚШ ва Япония билан КХДРга қарши санкцияларни ишлаб чиқмоқда

Жаҳон 09 Февраль 2016 2745

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе АҚШ президенти Барак Обама ва Япония бош вазири Шиндзо Абэ билан телефон орқали суҳбатлашди, дея хабар бермоқда Reuters.

Мовий уй (Жанубий Корея президенти резиденцияси)нинг хабар қилишича, Пак ва Абэ ракета парвозини амалга оширган Пхеньянга қарши кучли ва самарали санкциялар масаласини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олишди. Худди шундай ҳамкорлик Қўшма Штатлар билан ҳам амалга оширилади.

Бундан ташқари, ҳарбий раҳбарларнинг Шимолий Корея парвози ҳақидаги маълумотларни алмашиш бўйича уч томонлама видеоконференция ҳам бўлиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар