Жанубий Корея президенти Пан Кин Хе АҚШ президенти Барак Обама ва Япония бош вазири Синдзо Абэ билан телефон орқали музокаралар ўтказди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Мовий уй матбуот хизматининг маълум қилишича, Кин Хе хоним япониялик ва америкалик ҳамкасблари билан Шимолий Кореяга қарши санкцияларни янада кучайтириш масаласини ўрганиб чиқмоқда. Уч томонлама ҳамкорлик Пхеньян томонидан ракета синовларининг тўхтатилишига қаратилади.

Бундан ташқари, КХДР масаласида ҳарбий раҳбарларнинг уч томонлама видеоконференция ўтказилган.