Mazda 237 мингта машинасини ёқилғи бакидаги носозлик туфайли ортга чақириб олади

Технология 09 Февраль 2016 1180

Япониянинг Mazda автомобилсозлик компанияси АҚШда 237 мингта автомобилини ёқилғи бакларидаги муаммолар туфайли ортга чақириб олади. Бу ҳақда автокомпания матбуот хизматига асосланиб, ТАСС агентлиги хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, бундай муаммолар фақатгина 2014 ва 2015 йилларда чиқарилган Mazda CX-5 русумли кроссоверларига тааллуқли. Таъкидланишича, ишлаб чиқаришда йўл қўйилган бу камчилик туфайли бакларда ёриқлар ҳосил бўлиши ва унинг ортидан ёнғин чиқишига олиб келиши мумкин.

Ҳозирча бу носозлик туфайли бахтсиз ҳодисалар юз бергани қайд этилмаган. Компания ортга қайтариб олинган машиналардаги носозликни бепулга тузатиб бериши айтилган.

Кўпроқ янгиликлар