Таниқли манекенчи Ворис Аҳлуволия бошига салла ўраб олгани учун AeroMexico самолёти бортига чиқарилмади, деб хабар беради BuzzFeed.

Актёр, модель ва дизайнернинг сўзларига қараганда, авиаташувчи ходимлари Мехико аэропортида унинг бортга кўтарилишига йўл қўймаган, негаки у кўрик чоғида бошидан саллани ечишдан бош тортган.

Аҳлуволия 2013 йилда Gap бренди рекламасида тушган биринчи сикҳ бўлганди. Шунингдек, у “Гранд Будапешт” меҳмонхонаси”, “Жаржилинг поезди. Таптортмас саёҳатчилар” фильмларида суратга тушган.

Актёрнинг қўшимча қилишича, одамлар орасида саллани ечишни талаб қилиш унинг динида ҳамманинг олдида яланғоч бўлишни талаб қилиш билан баробардир.