Голливудлик марҳум актриса Мэрилин Монронинг номаълум фотосуратлари аукционда сотилади, деб хабар бермоқда The Sun нашри.

Суратлар артистканинг мухлиси Жеймс Коллинз томонидан 1950-йилларда суратга олинган. Суратлар коллекцияси 183 та фотодан иборат.

Коллинз актриса ортидан Нью-Йорк бўйлаб юрган актрисанинг Monroe Six мухлислари гуруҳи таркибига кирган. Монро бу гуруҳдаги барча мухлисларини исми билан билган ва уларга ўзининг ҳаётига "киришга" ижозат ҳам берган, деб ёзмоқда газета.

"Биз уни суратга олиш ёки унинг автографини олишдан бошқа нарсани истамасдик", деб айтмоқда Коллинз. Ҳозир у 78 ёшда. У фотосуратларни аукционда сотишга қарор қилди. Коллекция 17 минг фунт стерлингдан қимматроққа сотилиши тахмин қилинмоқда.

Коллинзнинг айтишича, суратларда Монро икки қиёфада акс этади: эрталаб у "ёқимтой қиз" бўлган, кечаси эса "киноюлдуз"га айланарди.

Суратларни сотиш билан Heritage Auctions шуғулланмоқда. Савдолар 20 февралда Далласда ўтказилади.

Аввалроқ Нью-Йоркдаги аукционда Мэрилин Монронинг рассом Энди Уорхол қаламига мансуб портрети 36 млн долларга сотилгани маълум қилинганди.