"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси дунёдаги энг қимматбаҳо "Феррари" автомобили соҳибига айланди. Парижда бўлиб ўтган аукционда аргентиналик суперюлдуз 1957 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 335 S Spider Scaglietti автомобили учун 32 млн евро тўлади ва аввалги рекорддан 3 млн еврога ўтиб кетди. Испаниянинг AS нашрининг хабар беришича, аукционда бу ноёб машина учун курашда унинг асосий рақобатчиси "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду бўлди.

Ўзининг футбол майдонида ҳам асосий рақобатчиси бўлган Роналдудан фарқли, Мессига тегишли автопарк унча ҳам катта эмас. Роналду гаражида 20 дан кўпроқ машина, жумладан ноёб машиналар бор, Лионелда эса шу кунгача 10 та автомобиль бор эди ва улар орасида бирорта ноёби бўлмаган.

Қизиғи шундаки, агар Месси ўзининг "янги" Ferrari 335 S Spider Scaglietti машинасини сотадиган бўлса, олган пулига Роналдунинг автопаркидан нақд учтасини сотиб олиши мумкин! Аввал аргентиналик ҳеч қачон 400 минг доллардан қимматроқ машина сотиб олмаган эди, бу ерда эса бирданига шундай суперхарид!
Қизиқ, Мессининг гаражида яна қандай машиналар борикин?

1. Lexus седани.


2. Ferrari F430 Spider.

3. Maserati Granturismo MC Stradale.


4. Dodge Charger SRT8.


5. Audi Q7.


6. Audi R8.


7. Audi R8 GT.


8. Mini Cooper S cabriolet.


9. Toyota Prius.


10. Range Rover Vogue.