ОАВ: Эрдўған етарли молиявий ёрдам кўрсатилмаса, Европани муҳожирлар билан тўлдириб ташлаш орқали таҳдид қилган

Жаҳон 09 Февраль 2016 4984

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған агар Европа Иттифоқи унинг давлати билан зарур бўлган миқдорда молиявий кўмак кўрсатиш бўйича келишувга келмаса, Европани муҳожирлар билан тўлдириб ташлаш билан таҳдид қилган. Бу ҳақда "Юротудей" портали хабар бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, Эрдўған бу ҳақда Европа кенгаши Дональд Туск ва Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер билан музокаралар давомида маълум қилган.
"Биз исталган лаҳзада Греция ва Болгарияга эшикларимизни очиб, муҳожирларни автобусда олиб келишимиз мумкин. Агар сиз бизга икки йилга 3 млрд доллар берсангиз, унда суҳбатни давом эттиришдан маъно йўқ. Греция инқироз даврида 400 млн евро олди. Биз бу пулларнинг бир қисмини ушлаб қолиб, қочқинлар билан барча муаммоларни ҳал қилиш учун Сурияда хавфсизлик ҳудудларини яратишимиз керак эди", деб Эрдўған айтган сўзларни келтириб ўтди портал.

"Европа Иттифоқи Туркия қирғоқлари яқинида чўкиб кетган боладан каттароқ муаммо билан тўқнашади. Бу 10, 15 минг муҳожир бўлади. Сиз бунча муҳожирни қандай эплай оласиз?", деб таъкидлаган Эрдўған. Эрдўғаннинг айтишича, "Париждаги терактлар ночорлик ва ижтимоий яккалаш билан боғлиқ бўлган". "Бу билимсиз одамлар, бироқ улар Европа учун ҳамон террорчилар бўлиб қолади", деб давом эттирди Эрдўған. Эрдўғаннинг айтишича, Туркия ИШИД билан ҳам, суриялик кудрларнинг "Демократик иттифоқи" партияси ва бошқалар билан ҳам курашмоқда.

Учрашувда гап Европа комиссиясининг Туркиянинг Европа Иттифоқига кириш борасидаги тараққиёти ҳақидаги маърузаси борасида кетган. 2015 йилнинг 10 ноябрида чоп этилган маърузада Туркияда "ўтган йил давомида ислоҳотлар тараққиёти сустлашгани, суд тизимининг даҳсизлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашдаги тараққиёт ҳам чекланган бўлгани" айтилган. Маърузада айтилишича, шу билан бирга "Туркия матбуот эркинлигини ҳимоя қилиш борасида сезиларли орқага қадам ташлаган ва инсон ҳуқуқларига амал қилиш борасида ҳам салбий тенденция кузатилган".

Эрдўған бу маърузанинг мазмунидан аччиғи чиққан. "Бу ҳақоратлидир. Бу маърузани ким ёзди? Сиз ўзи буни қандай қилиб ёздингиз? Бу ҳақиқий Туркия эмас. Сиз ҳақиқатни билиш учун ҳеч қачон бизга келмагансиз. Кўпчилик турклар сиз шундай маърузалар тайёрлаганингиз учун ҳам Туркия ЕИ аъзоси бўлишини истамаяптилар", деб айтган Эрдўған.

Портал учрашув айнан қаерда бўлиб ўтганини маълум қилмаган. Reuters ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, суҳбат 16 ноябрда Анталияда "катта йигирматалик" саммитида бўлиб ўтган бўлиши мумкин.

Ҳозирда Туркия Ироқ ва Суриядан қочқинларнинг Европага ўтиши йўналишида транзит давлат ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 89633 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44733 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50415 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8826 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19687 Ўзбекистон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 240 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 460 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 385 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 349 Жаҳон
Dodge Viper суперкарларини ишлаб чиқариш кутилмаганда тўхтатилди
Кўпроқ янгиликлар