Ўзбекистон вакиллари 2016 йилда Россияда учта сайёҳлик кўргазмасида иштирок этадилар, деб хабар берди 9 февралда "Ўзбектуризм" Миллий компанияси.

Ўзбекистон миллий стенди Москвада 23-26 мартда бўлиб ўтадиган 23-Москва халқаро кўргазмаси MITT-2016 да ва 19-22 мартда бўлиб ўтадиган "Интермаркет" халқаро сайёҳлик кўргазмасида жойлаштирилади. Шунингдек, Ўзбекистон компанияларининг умумий экспозицияси Хабаровскда 22-25 сентябрда бўлиб ўтадиган "Тур Экспо Сервис-2016" кўргазмасида ҳам жойлаштирилади.

Ўз навбатида Тошкентда 18-19 апрелда 14-Халқаро Ўзбекистон сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтади, октябрда эса "Ипак йўлида сайёҳлик" 22-Халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилиши режалаштирилган. "Ўзбектуризм" матбуот хизматининг тахминича, бу тадбирларда Россия компанияларининг кенг иштирок этиши режалаштирилмоқда.

2015 йил октябрда бўлиб ўтган "Ипак йўлида сайёҳлик" ярмаркасида Россиядан 25 та сайёҳлик компанияси иштирок этганди. Россия бу тадбирда илк бор фахрий меҳмон бўлган.

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги сайёҳлик алмашуви барқарор ривожланиб бормоқда, бироқ охирги вақтда сайёҳлик оқими пасайгани кузатилмоқда. Ростуризм маълумотларига кўра, Россиядан Ўзбекистонга сафарлар сони 2014 йилда 2,5 млн дан ошган, Россиядан Ўзбекистонга 127 мингта кириш қайд қилинган. Ўзбекистоннинг ҳисоб-китобларига кўра, россиялик сайёҳларнинг ғарб йўналишидан бошқа йўналишларга қайта ориентацияланиши уларга Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини баҳолашга имкон беради.