Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида тузилган аттестация комиссиялари педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш ишларини бошлади.

Давлат тест маркази Ахборот хизмати хабарига кўра, аттестация жараёни педагог ходимнинг малака тавсифларига мослиги, малака синовлари (тестлар, ёзма ва ижодий ишлар) ёрдамида аттестациядан ўтувчининг мутахассислиги бўйича билим даражаси, касбий малакаси ва педагогик кўникмаларини аниқлаш, ўқув-методик, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда суҳбат асосида ўтказилади.

Аттестация натижалари бўйича педагог ходимларга лавозим ёки малака тоифалари берилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.