"Реал Сосьедад"га қарши ўйиннинг илк дақиқаларида 2та гол ўтказиб юборган "Эспаньол" дарвозабони алмаштириб ташланди

Спорт 09 Февраль 2016 4004

Испания примеросининг 23 тури доирасида "Реал Сосьедад"ни қабул қилган "Эспаньол" жамоаси 0:5 ҳисобидаги йирик мағлубиятга учради.

Ўйинда футболда кам кузатиладиган ҳодисалардан бири, дарвозабоннинг яхши спорт формасида эмаслиги туфайли алмаштирилиши бўлди. Жамоанинг литвалик янги дарвозабони Гедрюс Арлаускис ўйиннинг 3 ва 8 дақиқаларида қўпол хатоларга йўл қўйди. Ҳар икки ҳолатда ҳам басклар жамоаси ҳужумчилари Жонатас ва Карлос Вела тўпга чиқишда хатога йўл қўйган дарвозабонни осонлик билан доғда қолдиришди. Дастлабки дақиқаларда 2та гол ўтказиб юборган мезбонлар шундан сўнг ўзларига кела олишмади. Каталонияликлар бош мураббийи Константин Гилкэ биринчи таймдан кейин "айбдор"ни майдонга қайтармасликка қарор қилди ва унинг ўрнига иккинчи дарвозабон Пау Лопесни туширди. Лекин у ҳам иккинчи таймда ўз дарвозасидан 3та гол олиб чиқди.

Қайд этиш керакки, Арлаускис қишки трансферлар вақтида "Уотфорд"дан ижарага олинганди. У жамоадаги илк учрашувини ўтган ҳафтада "Реал"га қарши ўтказган ва ўшанда дарвозасидан 6та гол олиб чиққанди.

Айни вақтда "Эспаньол" 22 очко билан 17 ўринда турибди. Жамоа 23 тур ўйинида 20та гол урган ва 46 та ўтказиб юборган.

"Эспаньол" – "Реал Сосьедад" – 0:5 (0:2)
Голлар: Жонатас, 5 (0:1). Вела, 8 (0:2). Ойярсабаль, 52 (0:3). Рейес, 55 (0:4). Жонатас, 90 (0:5).
"Эспаньол": Арлаускис (Пау Лопес, 46), Сиани, Хави Лопес, Виктор Альварес, Альваро Гонсалес, Фуэнтес (Сальва Севилья, 54), Диоп, Перес (Бурги, 46), Хоан Хордан, Асенсио, Морено.
"Реал Сосьедад": Рульи, Микель Гонсалес, Мартинес, Рейес (Хаби Прието, 72), Эктор Эрнандес, Сальдуа (Де ла Белья, 82), Ильярраменди, Пардо, Вела, Жонатас, Ойярсабаль (Брума, 76).
Огоҳлантиришлар: Диоп, 19. Сальдуа, 79. Жонатас, 90+1.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар