Хакерлар 2015 йилнинг февралида Қозоннинг "Энергобанк"и тизимида  рублнинг долларга нисбатан курсини вирус ёрдамида ўзгартириб, нобозор курси бўйича 500 млн долларлик операция амалга оширишган, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.

Corkow Trojan троян вируси жиноятчиларга банкнинг компьютер тизими устидан назоратни қўлга олиб, 15 фоиз пасайтирилган курсда валютани сотиб олишга буйруқни жойлаштиришга имкон берган. Бу валюта сотиб олиниши биланоқ, бозор курсида сотилган, нархлар орасидаги фарқ эса хакерлар чўнтагига тушган.

"Энергобанк" топшириғи билан бу киберҳужумни тергов қилаётган Group-IB компанияси маълумотларига кўра, антивирус дастурлари учун кўримсиз бўлиш учун ўзини доимо янгилаб турувчи Corkow вируси бутун дунё бўйлаб 250 мингта компьютер ва 100 та молиявий тизимни зарарлашга улгурган.  

Москва фонд биржаси унинг валюта савдолари тизимлари 2015 йил 27 февралда юз берган воқеа давомида ҳужумга учрамаганини маълум қилган, Марказий банк эса алоҳида тергов давомида бозорда валюта фирибгарликларини аниқламаган ва бозордаги курснинг тебранишини трейдерларнинг хатоси сабабли юзага келган, деб тахмин қилган.

Аввалроқ учта хакерлик гуруҳи Россиянинг 29 та банки ва компаниясини бузиб киргани маълум бўлганди.