Остин шаҳри суди Техас ҳукуматининг штат ҳудудида суриялик қочқинларни жойлаштиришни тақиқлаш борасидаги даъвосини рад қилди. Бу ҳақда округ судьяси Дэвид Гудби маълумот берди.

У ўз қарорини штат раҳбарияти қочқинлар маҳаллий аҳолига таҳдид солишини исботловчи далиллар келтирмагани билан изоҳлади. Шу билан бирга, у Париждаги терактлардан сўнг мавжуд хатарни инобатга олмаслик аҳмоқлик бўлишини тан олди.
“Республикачи штатлар орасида энг республикачиси бўлган Техас суддан ўзига оид бўлмаган сиёсий ботқоққа бурун суқишни сўраши жуда ғалати”, - киноя билан қўшимча қилди судья.