2016 йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Ли Ук Ҳён билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон—Жанубий Корея ҳамкорлиги ҳамда икки томон алоқаларидаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокамасига асосий эътибор қаратилди.