Украина Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаатлар сони бўйича 2015 йилда етакчи бўлди

Жаҳон 09 Февраль 2016 1279

Украина Олий суди раиси Ярослав Романюк 2015 йилда Украина Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилишлар сони бўйича етакчи бўлганини маълум қилди, деб хабар бермоқда "Укринформ" ахборот агентлиги

"Мен бир неча кун аввал Страсбургдаги сафаримдан қайтдим ва янги статистик маълумотлар ҳақида маълумот беришим мумкин. 2015 йил охирига Европа судида Украина томонидан берилган 64850 та мурожаат бўлган, улардан 13 850 таси, яъни 21,4 фоизи Украина фуқароларининг Украина давлатига қарши шикоятлари бўлган", деб айтди Романюк.

Романюкнинг таъкидлашича, Украина бу борада аввалгидек етакчи бўлиб қолмоқда. Бироқ шунга қарамай, кўпчилик шикоятлар номақбул деб топилган.

"Европа суди 2015 йил учун маълумотларни бермади, бироқ 2014 йилда Украина фуқароларидан Страсбург судига берилган шикоятдан 92 фоизи номақбул деб топилган", деб айтди Романюк.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6709 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24225 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37701 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38795 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 628 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 1020 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 910 Спорт
Кўпроқ янгиликлар